29 February 2020 year 1637

Андижонда 29 нафар назорат остидаги шахслар тайинланган жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган Пробация бўлинмаларининг асосий вазифаларининг ижросини таъминлаш бўйича  Андижон вилояти ИИБ Пробация бўлими томонидан бошқа хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти ИИБ Пробация бўлими ҳисобида турган назорат остидаги шахслардан жиноят содир этиш ҳавфи юқори бўлан  шахслар ажратиб олиниб, улар билан жорий йилнинг 27 февраль куни Андижон шаҳар “Маиший-хизмат касб-ҳунар” коллежида Жиноят ишлар бўйича вилоят суди билан ҳамкорликда “Сайёр суд” профилактик тадбири ўтказилди. 

Ушбу тадбир жараёнида содир этган жиноятидан пушаймон бўлган, ўзига тўғри хулоса чиқариб олган, жазони белгиланган тартибда ўтаб меҳнатга халол муносабатда бўлиб келаётган ҳамда тузалиш йўлига кирган 29 нафар назорат остидаги шахслар тайинланган жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди томонидан 2018 йил 03 май куни жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга ойлик иш ҳақидан 20 фоиз давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган Б.Парпиев жазо муддатининг ўталмай қолган 1 йил 1 ой 20 кун қисмидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Шунингдек, судлар томонидан белгиланган чекловларга амал қилмасдан, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган ва жиноят содир этиш ҳавфи юқори бўлган 4 нафар шахсларнинг жазо турлари озодликдан махрум этиш жазосига алмаштирилиши ҳам таъминланди. 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech