2 Феврал 2021 йил 26

" Андижон шаҳар ЙХХБ ҳамда шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари нега депутат сўровларига жавоб беришмаяпти? " сарлавҳали хабар юзасидан

2020 йил 15 январь куни ижтимоий тармоқларга "Андижон шаҳар ЙХХБ ҳамда шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари нега депутат сўровларига жавоб беришмаяпти?" сарлавҳаси билан хабар жойланди.  

Ушбу хабарда акс этган ҳолатлар бўйича Андижон шаҳар прокуратурасининг 2021 йил 27 январь кунги тақдимномасига асосан Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ бошлиғи майор Б. Абдувахобовга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур хабардаги воқеликка тўлалигича ойдинлик киритилиб, қўшимча ахборот берилади. 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech