22 Июл 2020 йил 653

Андижон шаҳрида пичоқбозлик бўлгани акс эттирилган видеотасвир бўйича расмий муносабат

2020 йил 21 июль куни ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида пичоқбозлик бўлгани акс эттирилган видео тасвирлар тарқалди. Мазкур ҳолат ўрганилганда, шу  куни соат 16:30 ларда, Андижон шаҳрида яшовчи,  1967 йилда туғилган фуқаро С.Т Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Бекзод” номли ошхонага овқат олиб кетиш учун келиб, шу ошхона ишчиси  1998 йилда туғилган Р.Ш билан ўзаро жанжаллашиб кетишган.

Жанжал давомида С.Т  шу ерда бўлган хўжалик пичоғи билан  фуқаро Р.Ш.нинг ўнг кўкрак қисмига бир маротаба уриб тан жарохати етказган.  Фуқаро С.Т. воқеа жойидан ташқарига чиқиб қочиб кетаётган вақтида ошхона ишчилари томонидан калтакланиб, унга нисбатан ҳам тан жароҳати етказилган. Бунинг оқибатида Р.Ш.  ва  С.Т.лар касалхонага ётқизилган. С.Тдан ашёвий далил сифатида хўжалик пичоғи олинган.

Ҳозирда  мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари  олиб борилмокда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech