12 Ноябр 2020 йил 28

АНДИЖОН – “Участка нозирининг хонаси номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилди. Нега ҳалигача жиноий иш очилмади?” сарлавҳаси билан жойланган мурожаат юзасидан

2020 йил 11 ноябрь куни ижтимоий тармоқларга АНДИЖОН – “Участка нозирининг хонаси номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилди. Нега ҳалигача жиноий иш очилмади?” сарлавҳаси билан мурожаат жойланди. Ушбу мурожаатда Андижон шаҳри, Бирлашган маҳалла фуқаролар йиғинидаги участка нозирининг хонаси номаълум шахслар томонидан ярим кечаси бензин сепиб ёқиб кетилганлиги, аммо бу ҳолат бўйича  ҳуқуқ тартибот органлари томонидан жиноят иши очилмаганлиги баён қилинган.

Мазкур мурожаатда акс этган ҳолатлар бўйича Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, 2020 йил 05 ноябрь куни соат 23:50лар чамасида Андижон шаҳри, Бирлашган МФЙга хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори Х.Мирабдуллаев Оби-ҳаёт кўчаси 60-уйда жойлашган хизмат хонасига чой ичиш мақсадида сув иситиш мосламасини ишлатиб қўйиб, Андижон шаҳри, А.Хожи кўчасида яшовчи  фуқаро Н.Мирзабдуллаевнинг яшаш хонадонига чақирув бўйича борган вақтда, сув иситиш мосламасининг қизиб кетиши оқибатида қисқа туташув содир бўлган. Бунинг оқибатида келиб чиққан тутун, хонанинг дераза ва ромларини қорайтириб юборган. Воқеа жойида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Ушбу ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича Андижон шаҳар Фавқулотда вазиятлар бўлимининг ёнғин ҳавфсизлиги бўлинмасига юборилган.

Ҳозирда Бирлашган МФЙ биносида жойлашган профилактика инспектори хизмат хонасининг зарар етган жойлари таъмирланиб соз ҳолатга келтирилди.

 

 Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech