29 Октябр 2020 йил 30

Андижон вилояти ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан жанжаллашган ўқувчилар билан профилактик ишлар олиб борилиб, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси муҳокамасига юборилди

2020 йил 28 октябрь куни Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Айтишларича, Андижондаги 3-мактаб ўқувчилари деярли ҳар куни кўчада бир-бирлари билан урушишиб, катта жанжал чиқаришар экан" номли видеотасвирда акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди.

Аниқланишича, видеотасвирдаги ҳолат 28 октябрь куни Андижон шаҳрида жойлашган 3-умумтаълим мактабининг ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган. Ушбу мактабнинг 8-синф ўқувчиси Т.М ва 7-синф ўқувчиси И.М.лар дарсдан сўнг ўзаро ҳазил оқибатида жанжаллашиб кетишган. Ушбу ҳолатга кўзи тушган кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролардан бири томонидан телефон мосламаси орқали видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга юборилган.

Андижон вилояти ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан жанжаллашган ўқувчилар билан кенг қамровли профилактик ишлар олиб борилди ва уларга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Андижон шаҳар  ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси муҳокамасига юборилди.  

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

                                                           

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech