31 Декабр 2020 йил 106

Андижон вилояти ҳокимлигида давлат мукофотларини ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Уларнинг қаторида Андижон вилояти ИИБ  ходимларининг фаолияти ҳам эътироф этилганлиги  соҳа вакилларига ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Пандемия  сабабли бироз кейинга қолдирилган мукофотлаш маросими  янги йил байрами арафасида Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтди. Унда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, йиғилганларни, улар орқали меҳнатсевар, азму шижоатли халқимизни байрам билан қутлади. Шунингдек, тақдирланганларга билдирилган ишонч вилоятимизнинг маънавий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ижобий самарасини беришини таъкидлаб ўтди.

Вилоят раҳбари мукофотланганларни табриклаб, 61 нафар ҳамюртимизнинг ҳар бирига юксак мукофотларни тантанали топширди.

Унга кўра ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, шарафли бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорат намунаси ҳамда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун:

 “Дўстлик” ордени билан

 Кондрикова Ольга Александровна - Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳарбий-сафарбарлик бўлими катта инспектори

 “Содиқ хизматлари учун” медали билан

 Ортиқов Уматали Рахимович  -  Андижон вилояти Улуғнор тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

 “Шуҳрат” медали билан

 Рашидов Дилшодбек Абдумажитович  -  Андижон вилояти Андижон шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор вакили

 “Шуҳрат” медали билан

 Тўхтаев Улуғбек Жололдинович  -  Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси  йўл-патруль хизмати инспектори тақдирландилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech