27 Феврал 2021 йил 111

Фуқароларнинг шахсий маълумотларини тарқатганлик учун жиноят иши қўзғатилди

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 19 февраль куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани ИИБга шу туманда яшовчи фуқаро Б.Р. шикоят билан мурожаат қилиб, ўзи ва яқин қариндошларининг фуқаролик паспорт нусхалари уларнинг розилигисиз ижтимоий тармоқларга жойланиб, турли гуруҳ ва иттифоқларга аъзо бўлганлиги тўғрисидаги ёлғон хабар видеолавҳа шаклида тарқатилаётганлигини маълум қилган ва ушбу ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларга жойлаган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи  фуқаро Э.М. бошқа бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, жами 48 нафар фуқароларнинг фуқаролик паспортига оид шахсий маълумотларини тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган норасмий иттифоқларга аъзо эканликлари ҳақидаги ёлғон ахборотни ижтимоий тармоқларга жойлаб, тизимлаштириш йўли билан улардан фойдаланиб, бошқа ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига ҳам тарқатиб келганликлари аниқланди.

Текширув натижалари ва тўпланган ҳужжатларга кўра фуқаро Э.М. ва шериклари бўлган бир гуруҳ шахсларга нисбатан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  1412-моддаси 2-қисми “а” бандида билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech