29 Октябр 2020 йил 104

Ижтимоий тармоқларда "Матиз" 201 км/с тезликда ҳаракатлангани учун ҳайдовчига 2 млн сўм жарима қоғози келибди" сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан

2020 йилнинг 9 март кунидан “Хавфсиз шаҳар” дастури доирасида Андижон вилояти бўйлаб 8 та тезлик ўлчовчи мосламалар қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этувчи тизим  сифатида ишга туширилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тизим, чет эл тажрибалардан келиб чиққан ҳолда жорий этилган бўлиб, кўп йиллик синовлардан ўтказилган.

Мазкур тизим тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалар орқали қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишга дастурланган.

Тизим орқали қайд этилган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича жавобгарликка тортиш, кўриб чиқиш, қарор чиқариш ва бошқа аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 171-, 3091-, 248, 304- ва 307 моддалари билан тартибга солинган.

Автоматик тарзда аниқланган қоидабузарлик юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилади. Яъни, жарима солиш тўғрисидаги қарор мулкдорнинг яшаш хонадонига почта орқали етказиб берилади.

Автоматлаштирилган тизим ўз номи билан қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишга дастурланган бўлиб, техник хатога йўл қўйилиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Айнан шу каби ҳолатларда нотўғри белгиланган жарималар МЖтКнинг 271-моддаси билан бекор қилинади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2020 йил 14 октябрь кунги RA 20395549641 рақамли фуқаро Х.Овуловга тегишли бўлган “Матиз” русумли 60 М 652 ОА давлат рақам белгили автомашинага нисбатан белгиланган жарима солиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-модда 1-қисмига асосан бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

Тизим орқали қайд этилган ҳолатлар бўйича юзага келган саволлар бўйича Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ёки маъмурий ишлар бўйича судларга мурожаат этишингиз мумкин.

 

 Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech