20 Декабр 2020 йил 90

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Тўрткўча чоррахасида светофор ишламай қолди" сарлавҳали видеотасвир юзасидан

2020 йил 19 декабрь куни ижтимоий тармоқларга "Тўрткўча чорраҳасида светофор ишламай қолди" сарлавҳаси билан видеолавҳа жойланди. Ушбу видеотасвирдаги барча ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 19 декабрь куни кечки соат 17:00лар чамасида Андижон шаҳрининг Ўзбекистон ҳамда Бобур шох кўчалари кесишган чорраҳада электр тармоғидаги носозликлар сабабли светофор қурилмалари маълум муддатга ишламай қолиши  оқибатида тирбандлик юзага келган.

Ушбу ҳудудга хизматга жалб этилган Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори тирбандликларни бартараф этиш билан бир қаторда, светофор қурилмасини ишга тушириш учун Андижон вилояти Махсус эксплуатация монтаж бўлинмаси навбатчилик қисмига хабар берган. Навбатчи смена ходимлари етиб келиб, носозликни бартараф этгунга қадар йўл патрул хизмати ходими чорраҳада транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солган.

Ҳозирда Ўзбекистон ҳамда Бобур шох кўчалари кесишган чорраҳаларда транспорт воситаларининг тартибли ҳаракати ўрнатилган.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech