16 Ноябр 2020 йил 21

Ижтимоий тармоқларга "Андижон вилоятида «рекетчилик» авжига чиқмоқда (ми)?" сарлавҳаси билан жойланган хабар юзасидан

2020 йил 15 ноябрь куни Xabar.uz сайтига "Андижон вилоятида «рекетчилик» авжига чиқмоқда (ми)?" сарлавҳаси билан хабар жойланди. Ушбу хабарда акс этган ҳолатлар бўйича Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро К.Ш 2020 йил 11 ноябрь куни Асака туманида жойлашган кўмир омборига аввал бирга ишлаган ҳамкасби Избоскан туманида яшовчи Ғ.Б.нинг олдига бориб, унга аҳоли учун берилаётган “Ангрен” кўмиридан бир машинасини сотиб фойдаланишлик учун ҳужжатлаштириш ишларида ёрдам беришлигини сўраган. К.Ш.нинг бу таклифини Ғ.Б рад этганлиги учун уларнинг ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан. Келишмовчилик оқибатида фуқаро К.Ш Ғ.Б.га тегишли бўлган қора рангли “Жентра” автомашинасининг ён ҳаракатларни кўриш ойналарини уриб синдириб, воқеа жойидан кетиб юборган. 

Шундан сўнг, 2020 йил 14 ноябрь куни фуқаро Б.Ғ Андижон шаҳри, Фурқат кўчасида автомашинасида ўтирган вақтида,бундан хабар топган фуқаро Қ.Ш ўзининг бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомобилида унинг ёнига келган ва Б.Ғ.га ўрталарида бўлиб ўтган эски адоватни эслатиб, унга тан жароҳати етказган. Бу ҳам етмагандек автомашинасининг ойналарини қўли билан уриб синдириб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан Б.Ғ ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожат қилмаган. Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув ходимлари томонидан олинган маълумотларга асосан тезкор суруштирув ишлари олиб борилиб, “Жентра” автомашинаси Андижон шаҳри, Фурқат кўчасида жойлашган “Автосервис”дан топилди. Автомашина ҳақиқатдан Б.Ғ.га тегишли эканлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилиб, фуқаро К.Ш ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech