4 Феврал 2021 йил 29

“Олтинкўл тумани, Оқтепа қишлоғи, йўлни бўйида ФУРА оғанаб кетди” сарлавҳаси билан тарқалган видеотасвир юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 4 февраль куни соат 08:00ларда, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Оқтепа қишлоғи ҳудудидан ўтган 4R-112 автомобиль йўлининг 130-километрида, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Р.Т. “Volvo” русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, чарчоқ сабаб ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб автомобиль пастликка ағдарилган.  Ушбу нохуш ҳолат вақтида фуқаро Н.У.га тегишли бўлган 7-хонадоннинг тунукадан ясалган девор қисмига зарар етган.

Ушбу ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида автотранспорт воситасини бошқармаслигларини, белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech