19 Январ 2021 йил 120

"Отам мени 9-синфдалигимдан бери зўрлаб келади " сарлавҳаси билан жойланган видеомурожаат юзасидан

2021 йил 18 январь куни ижтимоий тармоқларга "Отам мени 9-синфдалигимдан бери зўрлаб келади" сарлавҳаси билан видеомурожаат жойланди.

Аниқланишига, Хўжаобод тумани Чимбулоқ МФЙда яшовчи 2001 йилда туғилган Ё.Р  2021 йил  18 январь куни интернетнинг, “You tube” ижтимоий тармоғининг “Сирожиддин медиа” каналига мурожаат қилиб, 1976 йилда туғилган отаси Т.А томонидан 9-синфда ўқиб юрган вақтларида биринчи марта зўрланганлигини ва бундай ҳолат бир неча бор бўлганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат Хўжаобод туман ИИБ навбатчилик қисмида мавжуд бўлган жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни қайд қилиш тўғрисидаги журналидан 19.01.2021 йил куни  №19-сон билан қайд этилди.

Ҳолат юзасидан Хўжаобод туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан ҳодиса содир бўлган Чимбулоқ МФЙ Чигитўра кўчаси 73-уй кўздан кечирилди.

Ҳодиса содир бўлган жойдан олинган ашёвий далиллар юзасидан судга оид биологик ҳамда физика-техника экспертизалари тайинланди.Шунингдек, Т.А.нинг танасида тан жароҳатлари бор-йўқлиги ҳамда уни жинсий алоқа қилиш лаёқатига қодир эканлигини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланди.

Фуқаро Ё.Р.нинг отаси Т.А ҳамда ўгай онаси М.И.лардан тушунтириш хатлари олинган вақтда қизига нисбатан ҳеч қандай бузуқ ҳаракатлар бўлмаганлигини билдиришган.

Бундан ташқари, фуқаро Ё.Р ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолатдан МФЙ раиси, унинг маслаҳатчиси ҳамда профилактика инспекторлари ҳам хабардорлигини маълум қилган бўлса-да, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро Ё.Р юқоридаги ҳолат юзасидан ушбу МФЙ раиси ва унинг маслаҳатчиси ҳамда профилактика инспекторларига умуман мурожаат қилмаганлиги аниқланган.

Фуқаро Ё.Р. 2021 йилнинг 18 январь куни ўзининг яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетганлиги сабабли терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ундан тушунтириш хати олишнинг имкони бўлмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech