20 Ноябр 2020 йил 19

Избоскан тумани ИИБ 3-секторида ёшлар ва хотин-қизлар билан сайёр учрашув бўлиб ўтди

2020 йилнинг 19 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Имяминов  Избоскан тумани, Гузар МФЙдаги рассомчилик мактабида хотин-қизлар ва ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашувда, Избоскан тумани ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Избоскан туманидаги “Халқ қабулхонаси” масъул ходимлари, шунингдек барча мутасадди ташкилотлари иштирок этди.

Учрашув жараёнида жами 45 нафар ёшлар ва хотин-қизлардан келиб тушган жами 64 та мурожаатлар учрашув жараёнининг ўзида кўриб чиқилди. Уларнинг 32 таси қабул жараёнининг ўзида қаноатлантилиди.

Қолган 32 та мурожаатлар тегишли идоравий қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ижрога олинди ва уларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўрилди.   

Жумладан, газ баллони бўлмаганлиги сабабли газ баллон ажратиб бериш масаласида мурожаат қилган Гузар МФЙда яшовчи 12 нафар хотин-қизларга газ баллон берилди.

Пандемия шароитида даромади камайган, ҳозирги кунда ёрдамга муҳтож бўлиб, кўмир бериш масаласида мурожаат қилган Д.Ё.Миралиева ва яна 6 нафар хотин-қизларга кўмир берилди.

Моддий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган Д.К. Ахмедова ва шу каби яна 10 нафар аёлларга озиқ-овақат маҳсулотлари тарқатилди.

Соғлиги сабабли даволанишга муҳтож бўлган жами 4 нафар хотин-қизларга даволаниш учун ордер берилди. 

Шундан кейин, туман ҳудудида жами 3 та жиноят содир этилиб, жиноятчилик ўтган йилга нисбатан  ортиб кетган “Боймаҳалла” МФЙга борилди. Унинг сабаблари маҳалланинг ўзида, тегишли масъуллар ва мутасаддилар иштирокида муҳокама қилинди ҳамда уларга зарур бўлган кўрсатмалар берилди.  

 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech