5 Август 2020 йил 566

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг сектори ҳисобланган Андижон туманида аҳолига бир марталик моддий ёрдам пуллари етказиб берилмоқда

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг сектори ҳисобланган Андижон туманида вилоят 3-сектор рахбари А.Тасбаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига  киритилган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам пуллари етказиб бериляпти.

Хусусан, 3-4 август кунлари Андижон туманининг 3-сектор худудидаги 8 та МФЙдаги 135 та оилада яшовчи 555 нафар “Темир дафтар”га  киритилган фуқароларга 122 миллион 100  минг сўм миқдоридаги пул маблағлари тарқатилди.

Ҳозирда бу каби ишлар сектор раҳбари бошчилигида тизимли равишда давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech