11 Октябр 2020 йил 693

Андижонда 2 бош новвос ўғирлаган маҳалладошлар қўлга олинди

Халқимизда азалдан ҳалоллик эъзозланиб келинган. Аммо эгри йўлдан юриб, белни оғритмасдан жонини куйдирмасдан осон пул топишни излаётганлар ҳам  афсуски орамизда учраб турибди.

2020 йил 26 сентябрь кунидан 27 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар Қўрғонтепа тумани, Тадбиркор МФЙ да яшовчи  фуқаро Ж.Ш.нинг яшаш уйи ҳовлисига кириш эшигининг очиқ қолганлигидан фойдаланиб,  ғайриқонуний равишда киришиб, молхонасидан унга тегишли умумий қиймати 12.000.000 сўмлик жами 2 бош новвосларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилган.

Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида,  ўғирлик содир этган номаълум шахслар аниқланиб ушландилар. Улар 2 бош новвос эгасининг маҳалладошлари Ж.Ш ва Б.К.лар бўлиб чиқди.

Ж.Ш  ва Б.К.лар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech