12 Март 2021 йил 495

Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ бошлиғи томонидан “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Назиров “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида ёшлар ва аёллар муаммоларини жойига бориб ўрганмоқда.

Хусусан, шу йилнинг 11-12 март кунлари 3-сектор ҳудудидаги "Буюк турон" ҳамда "Истиқлол" МФЙларида махсус жиҳозланган автобусда кўчма сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида ёшлар ва аёллар билан бирма-бир суҳбат олиб борилди. Аниқланган муаммо ва камчиликлар жойида бартараф этилди. Муддат талаб этиладиган мурожаат юзасидан мутасадди ташкилотларга ижобий ҳал қилишлик учун топшириқлар берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech