15 Декабр 2020 йил 514

Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳодимлари ўртасида спортнинг “Мини-футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш-тарзини шакллантириш, жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида спортнинг “Мини-футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди.  

Ушбу мусобақада Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳамда унинг бўлимларининг ёш ходимлардан иборат жами 8 та жамоа куч синашди. Мусобақа кўтаринки кайфиятда, дўстона руҳда ташкил этилиб, муросасиз баҳсларга бой бўлди.

 Унинг якунларига кўра фахрли биринчи ўринни ва бошқарма бошлиғи кубогини Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ аппарат ходимларидан тузилган ёшлар жамоаси қўлга киритди. Фахрли иккинчи ўринни Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ 3-сонли ИИБ ёшлар жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин эса Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ 1-сонли ИИБ ёшлар жамоасига насиб этди.

Ҳозирда бу борадаги спорт мусобақаларининг ўтказилиши  давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech