29 Декабр 2020 йил 621

Андижон тумани ИИБ ходимлари ўртасида “Мини-футбол” бўйича мусобақа ўтказилди

Андижон тумани Айрилиш МФЙда жойлашган ёпиқ мини арена стадионида, Андижон тумани ички ишлар бўлимининг соҳавий хизматлари ўртасида спортнинг “Мини-футбол” тури бўйича туман ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан мусобақа ташкил қилинди.

Мусобақада, соҳавий хизматлардан жами 6 та жамоа иштирок этди. Дастлабки саралаш ўйинлари қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтиб, финалда туман ички ишлар бўлими идора ходимларидан тузилган жамоа ҳамда 9-сонли ички ишлар бўлинмаси шахсий таркибларидан тузилган жамоалар ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Якуний учрашувда, Андижон тумани ИИБ 10-сонли ички ишлар бўлинмаси ходимлари ғолибликни қўлга киритиб, мусобақанинг фахрли 1-ўринини эгалладилар.

Беллашув якунида, Андижон тумани ИИБ раҳбари томонидан совриндорларга, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech