24 Декабр 2020 йил 419

Андижон вилояти ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида ўтказилаётган“Пиротехника-2020” махсус тезкор профилактик тадбирлари давомида умумий қиймати 100 миллион сўмга яқин ноқонуний пиротехника воситаларининг савдосига чек қўйилди    

Андижон вилоят ИИБ ходимлари томонидан пиротехника маҳсулотларини ноқонуний муомаласига қарши кураш борасида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тизимли ишлар  амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 23 ноябрь кунидан 25 декабрь кунига қадар “Пиротехника-2020” махсус тезкор профилактик тадбирлари давомида жами 50 та ҳолат аниқланиб, умумий қиймати 100 миллион сўмга яқин ноқонуний пиротехника воситаларининг савдосига чек қўйилди.

Жумладан, Андижон вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан “Пиротехника-2020” тадбирлари давомида,  шу йилнинг 21 декабрь куни Андижон шаҳри, Ўзбегим МФЙ ўрамида жойлашган “Холис” савдо мажмуаси олдида ўзини шубхали тутган фуқаро А.А  холислар иштирокида текширилганида, унинг ёнидан жами 250 қутида 15000 дона  Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.      

Шунингдек, Андижон вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан 22 декабрь куни Андижон шаҳри, Ғайрат МФЙ ҳудудида жойлашган “Хотира” хиёбони олдида фуқаро Т.Ж  гумонланиб холислар иштирокида текширилганида, унинг ёнидан 50 қутида жами 3000 дона Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги ошкор бўлди. Ҳар икки ҳолатдаги ушланган далилий ашёлар келгусида текшириб кўришлик мақсадида Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ихтиёрига олинди.

Ҳозирги кунда аниқланган ҳар бир ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech