23 Феврал 2021 йил 24

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг 3-сектори ҳисобланган Андижон туманида 13 нафар кам таъминланган оила фарзандлари учун хатна тўйи ўтказиб берилди

Андижон тумани сектор раҳбарлари ташаббуси билан туман ИИБ 3-сектор ҳудудида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг 13 нафар фарзандлари учун хайрия суннат тўйи ўтказиб берилди.

Тадбирни туман ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев табрик сўзи билан очди. Тўйболаларнинг ҳар бирига велосипед ва ширинликлар ҳамда бош-оёқ сарпо топширилди.

Хатна тўйида сўз устаси Аваз Охун, вилоятдан ташриф буюрган санъаткорлар ва туман маданият бўлими ижодкорлари иштирок этди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech