18 Ноябр 2020 йил 585

Андижон вилояти ИИБ ходимлари ўртасида Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Армрестлинг” спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси, мустақил бошқармалар, Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда шаҳар- туман ички ишлар бўлимларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг жанговор тайёргарлик ҳолатини мустаҳкамлаш  ҳамда  “18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан  “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамиятида спортнинг “Армрестлинг” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа иштирокчиларига ҳар бир босқичдан сўнг қура ташлаш натижаларига кўра рақиблар аниқланиб, гуруҳларга бўлинган ҳолда бахслашдилар.

Ўтказилган мусобақада Андижон вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари ҳамда “Армрестлинг” спорт тури бўйича мутахассис спортчи ходимлар ҳакамлик вазифасини бажардилар. Мусобақада 30 нафар  ходим иштирок этди.

Мусобақа якунига кўра фахрли 3-ўринни Андижон вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ўт очиб қўллаш гуруҳи катта мутахассис –грантомётчиси катта сержант Хайдаров Равшанбек Юсупович қўлга киритган бўлса, фахрли 2-ўрин Андижон вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди иккинчи ишғол қилиш гуруҳи катта мутахассис-ҳайдовчиси катта сержант Рахмонов Обиджон Одилжоновичга насиб этди.

Фахрли 1-ўринни  эса Қўрғонтепа туман ИИБ 16-сон ички ишлар бўлинмаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пунктлари профилактика инспектори катта лейтенант Джиянбеков Мансур Балтабаевич эгаллади.  

Мусобоқа ташкилотчилари томонидан ғолиб совриндорларга  диплом, медал ҳамда пул мукофоти топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech