18 Ноябр 2020 йил 510

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ шахсий таркиби ўртасида спортнинг “Мини-футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилмоқда

Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, спорт турларини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 29 йиллиги муносабати билан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ шахсий таркиби ўртасида спортнинг “Мини-футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилмоқда.

“Мини-футбол” мусобақасида жами 6 та жамоа иштирок этмоқда. Ҳозирга қадар 3 та ўйин ўтказилиб, ўзаро бахслар қизғин тус олмоқда. Мусобақа якуни бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади.  

 

 Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech