22 Октябр 2020 йил 690

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан автомобиль ҳайдовчилари ва пиёдалар ҳушёрликка чақирилмоқда

Андижон вилояти ҳудудида кенг қамровли "Зарбдор ойлиги" ўтказилмоқда. Тадбир давомида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан транспорт воситалари серқатнов йўлларда, аҳоли гавжум жойларда ҳайдовчилар ҳамда йўл ҳаракати иштирокчилари ҳушёрликка чақирилиб, чуқур мулоҳазага ундовчи 30 дан ортиқ катта ўлчамдаги огоҳлантирув баннерлари ўрнатилди. Бу каби ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech