2 Март 2021 йил 457

Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси ходимлари томонидан  амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди

Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи полковник, М.А. Исмоилов  иштирокида Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси ва шаҳар-туман ИИО Пробация бўлинмалари томонидан 2020 йил ҳамда 2021 йилнинг 1 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамасига  бағишланган йиғилиш  бўлиб ўтди.

Унда вилоят ИИБ Пробация бошқармаси аппарати ҳамда  шаҳар-туман ИИО Пробация бўлинмаларининг ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтди. Унда ўтган йил давомида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда ўтказилган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги хусусида маълумотлар берилди.

Шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан таҳлиллар асосида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Хусусан, вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари полковник, С.Б.Жабборов Пробация бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган ходимлар томонидан ижрочилик ва хизмат интизомига риоя қилинишини мустаҳкамлаш, келгусида ходимлар билан боғлиқ бўлган турли салбий ҳодисаларга йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида маъруза қилди.

Муҳокама натижаларига кўра хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйиб келган бир қатор ходимларга нисбатан  қаттиқ интизомий таъсир чоралари қўлланилди. 

Шу билан бирга Пробация ходимлари ўртасида юксак билим ва маҳоратини намоён этиб, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ҳамкасблари орасида намуна кўрсатиб келаётганлиги учун  бир қатор ходимлар ИИВ ЖИЭББ ҳузуридаги Пробация хизматининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Йиғилиш сўнгида ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи полковник, М.А.Исмоилов соҳа ходимларига берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажаришга, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech