18 Март 2021 йил 479

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари ўртасида "Намунали терговчи" ва "Намунали суриштирувчи" кўрик-танлови ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги тегишли кўрсатмасига асосан Андижон вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларини терговчи ва суриштирувчиларини касбий ва жанговар маҳорати ҳамда билим савиясини ошириш мақсадида “Намунали терговчи” ва “Намунали суриштирувчи” номинацияси бўйича кўрик-танлов ўтказилди.

Ўтказилган кўрик-танловда 39 нафар терговчи ва суриштирувчи ходимлар иштирок этиб, ўқ отиш, жисмоний тайёргарлик ҳамда соҳа йўналишлари бўйича тайёрланган тест саволлари бўйича синов топширдилар.

“Намунали терговчи” номинацияси бўйича танлов натижаларига кўра ўзларининг юқори билим савиялари, жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича касб маҳоратларини намоён этган, Асака тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси тергов гуруҳи терговчиси лейтенант Муҳаммаджонов Саидбек Мирзохид ўғли биринчи ўринни, Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси тергов гуруҳи терговчиси лейтенант Абдумуталов Дилзодбек Саиджон ўғли иккинчи ўринни, Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси тергов гуруҳи терговчиси майор Хайдаров Рустамжон Акмалжон ўғли эса фахрли учинчи ўринни қўлга киритдилар.  

“Намунали суриштирувчи” номинацияси бўйича танлов натижаларига кўра ўзларининг юқори билим савиялари, жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича касб маҳоратларини намоён этган, Хонобод шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов гуруҳи суриштирувчиси лейтенант Ахмаджонов Нодирбек Адил ўғли биринчи ўринни,Асака тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси суриштирув гуруҳи суриштирувчиси катта лейтенант Икромжонов Жамшидбек Баҳтиёржон ўғли иккинчи ўринни, Пахтаобод туман ички ишлар бўлими 11-сонли ички ишлар бўлинмаси суриштирув гуруҳи суриштирувчиси катта лейтенант Сулаймонқулов Омонулло Сотволди ўғли учинчи ўринни эгалладилар.

Кўрик танлов ғолиблари бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан пул мукофоти ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech