25 Ноябр 2020 йил 528

Андижон вилояти ИИБ жамоаси мини-футбол бўйича "Андижон вилояти ҳокими кубоги" турнирида ғолиб бўлишди

Андижон вилоятида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида мини-футбол бўйича "Андижон вилояти ҳокими кубоги" турнири бўлиб ўтди. Муросасиз ўтган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра вилоят ИИБ жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят ҳокимининг кубогини қўлга киритдилар.

Ушбу мусобақада фахрли иккинчи ўринни Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармаси жамоаси эгаллаган бўлса, фахрли учинчи ўрин 45 605-ҳарбий қисм жамоасига насиб этди. Ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech