16 Феврал 2021 йил 654

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний “хўроз ўйини” иштирокчилари аниқланди  

2021 йил 07 февраль куни 15:00 ларда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчилик ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир натижасида Олтинкўл туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.А ўзининг яшаш хонадонида жойлашган иссиқхона ер майдонида С.А ҳамда К.Т ларнинг хўрозларини 600.000 сўмдан уриштиришга ва ушбу ўйинга тикилган пулларнинг 10 фоизи миқдорида чўтал пулларини олишга келишиб, жами 42 нафар шахслар иштирокида таваккалчиликка асосланган  ўйинни қонунга хилоф равишда ташкил этиб келаётганлиги маълум бўлди.   

Тезкор тадбир давомида ушланган 2 дона ва уриштириш учун тайёрланган 5 дона “дакан хўроз”лар ҳамда жами 300.000 сўм пуллар баённома орқали ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech