9 Март 2020 йил 1332

Андижонда 9000 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди

Халқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратган инсонлар улуғланган. Шу сабабли ҳам баҳор фаслида ҳар бир киши нимадир экишга иштиёқ сезади. Айниқса, Наврўз байрами арафасидаги умумхалқ ҳашарларида турли дарахт ва гул кўчатларини ўтқазиш яхши анъанага айланган.

Андижон вилоятида оммавий тарзда ўтказилган “Эко ҳашар” дарахт экиш ўн кунлик акциясида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар. 

Хусусан,  “Биз янги боғлар яратамиз!” шиори остида Андижон вилояти ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари ва туман-шаҳар ички ишлар ходимлари вилоятдаги таълим, тиббиёт муассасалари, меҳрибонлик уйларига ҳамда ўзлари хизмат қилаётган маъмурий бинолар атрофига 9000 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар. Бу каби хайрли тадбирлар ҳозирда давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech