5 Март 2020 йил 908

Андижонда маҳалла ва оила масалаларида семинарлар ўтказилмоқда

4 март куни Андижон шаҳри ва Қўрғонтепа туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устуворлигини таъминлашда маҳалла институтини мутлақо янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ва улар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида ҳудудий семинар йиғилишлари бўлиб ўтди. 

Семинар йиғилишида Президент Администрацияси шўъба мудири Н.Нурматов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Д.Хасанов, вазирликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи М.Юнусова, вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, бошқарманинг вилоят аппарати ходимлигига суҳбатдан ўтган номзодлар, туман-шаҳарларнинг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқлари ва ходимлари ҳамда бир қатор фаол маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди. 

Семинар йиғилишда сўз олганлар томонидан Президентнинг 18 февралдаги қарор ва фармонларида белгиланган вазифалар ва улар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, ҳар бир туман ва шаҳарлар кесимларида йўл хариталарини ишлаб чиқиш масалалари бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг вилоят бошқармаси барча ходимларининг функционал вазифаларига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Семинарда вилоят бошқарма бошлиғининг ўринбосари М.Нишанов Президентимиз томонидан белгилаб берилган “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг самарали жорий этилишида фуқаролар йиғинларига ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш борасидаги вазифаларни бажариш механизми юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Семинар йиғилиши савол ва жавоб тарзида қизғин мунозараларга бой тартибда бўлиб ўтди. 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech