24 Март 2021 йил 501

Андижонда “Тозалаш-Антитеррор” махсус  тезкор-профилактик тадбири доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди  

Республикамиз ҳудудида “Наврўз” умумхалқ байрамини ўтказиш давомида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 15 февралдаги “Республика миқёсида Тозалаш-Антитеррор махсус профилактик тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан 15 февраль кунидан 20 март кунига қадар вилоят миқёсида “Тозалаш-Антитеррор” махсус тезкор профилактик тадбирлари доирасида Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

“Тозалаш-Антитеррор” махсус тезкор профилактик тадбирига ички ишлар, миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда маҳалла раислари, кўча ва уй бошқарувчилари ва бошқа жамоатчилик вакилларидан жами 2 минг 591 нафар ходим жалб этилди.

Вилоят ҳудудида ушбу тадбирни самарали ўтказиш мақсадида тезкор-криминоген вазият чуқур таҳлил қилиниб, шаҳар-туманлардаги мавжуд 882 та маҳаллалар тоифаларга ажратилиб, профилактик ишлар дастлаб тезкор-криминоген вазияти оғир ҳудудлардан бошланди.

Тадбир давомида вилоятда мавжуд 541 минг 215 та объектлар тўлиқ текширувдан ўтказилиб, далолатномалар расмийлаштирилди.

Профилактик ҳисобда ва пробация хизмати ҳисобида турган 20 минг 157 нафар шахсларни барчасининг яшаш хонадонларига борилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Профилактика инспекторлари томонидан маъмурий назорат тўғрисидаги қонун таъсири остига тушувчи 121 нафар муқаддам судланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди. Маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддасига асосан 55 нафарига маъмурий чоралар кўрилиб, шундан 10 нафарига жиноят кодексининг 226-моддасига асосан жиноят ишлари қўзғатилди.

Пробация хизмати ҳисобида туриб, жазодан қасддан бўйин товлаганлиги учун 34 нафар маҳкумларнинг жазо турлари оғирроқ жазо турига алмаштирилди.Профилактик тадбирлар давомида жами 2 минг 199 нафар шахслар ва маҳкумлар профилактик ҳисоб тоифага олинди.

Тадбирлар давомида аҳолининг ишсиз қатламини бандлигини таъминлаш мақсадида, 45 маротаба “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, 478 нафар шахслар ишга жойлаштирилди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан 24 минг 151 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, 76 нафар аниқ яшаш жойи ва машғулот турига эга бўлмаган шахслар Реабилитация этиш марказига, 199 нафар назоратсиз ва қаровсиз юрган вояга етмаганлар вилоят ИИБ ВЕИҲЁКМга жойлаштирилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш идоралари билан ҳамкорликда 224 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар, 52 нафар гиёҳвандлар ва 212 нафар тажовузкор руҳий касал шахслар даволаниш учун соғлиқни сақлаш муассасаларига жойлаштирилди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 28 нафар қидирувдаги жиноятчилар ушланди ҳамда 9 нафар бедарак йўқолган шахслар соғ-саломат топилиб, оила-аъзоларига топширилди.

Амалга оширилган тезкор профилактик тадбирлар натижасида жиноят қидирув соҳасида содир этилган 345 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилишига эришилди.Гиёҳвандлик билан боғлиқ 26 та  ҳолатлар аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди. 

Шунингдек, текширувлар давомида аниқланган қурол-яроқлар билан боғлиқ ҳолатлар сони 20 тани ташкил этади.Яшаш жойидан турли мақсадларда узоқ муддатга чиқиб кетган 1269 нафар шахслар аниқланди ҳамда яшаш манзилларига қайтган 1588 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 153 нафари тезкор қизиқиш уйғотганлиги учун тезкор хизмат ходимларига тақдим этилди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган 754 та жамоатчилик назорат масканларида 50 мингдан зиёд транспорт воситалари текширувдан ўтказилди.Шунингдек, “Хавфсиз шаҳар” ва “Хавфсиз хонадон” концепциялари асосида маҳаллаларга ва аҳоли гавжум жойларга 924 та видеокузатув камералари ўрнатилди.

Тадбир давомида аҳоли хонадонларини ва бошқа объектларни марказий қўриқлаш пультига улаш бўйича хонадон ва объект эгаларидан пультга уланиш бўйича жами 435 та аризалар олиниб, шундан 319 та хонадон ва объектлар пультга уланиши таъминланди. 

Тан жароҳати билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилишини барвақт олдини олиш мақсадида тадбир давомида жами 1.938 маротаба “ТИҒ” тадбирлари ўтказилиб, жами 185 нафар шахслардан турли хилдаги тиғли предметлар олинди.

Тадбир давомида аҳоли билан хавфсизлик масалалари юзасидан5 мингдан зиёд йиғилишлар ўтказилди.Олиб борилаётган профилактик-огоҳлантирув тадбирлар самарадорлиги ҳамда таъсирчанлигини ошириш мақсадида, тадбир давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хар 7 кунда барча соҳавий хизматлар иштирокида муҳокамалар ташкил этилди.

Ҳозирги кунда, Андижон вилоятида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларга йўл қўймаслик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган тезкор-профилактик чора-тадбирлар “Зарбдор ойлиги”доирасида давом эттирилмоқда.  

 

 Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати     

 

 

Text to speech