31 Август 2020 йил 853

Булоқбоши тумани ИИБ ходимлари муҳтож фуқарога уй қуриб беришди

Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ИИБ бошлиғи подполковник Омадбек Акбаровнинг ташаббуси билан  бўлим ходимлари ҳамда ҳомийлар яшаш уйи йўқ, якка-ёлғиз фуқаро И. Мамаевга 1.5 сотихли ер майдонига 2 хонали уй қуриб беришди.

Қувончли воқеа муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда туман ҳокимлиги мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.Ушбу уй И.Мамаевга байрам совғаси сифатида топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech