14 Март 2020 йил 777

Ёшларнинг ҳаёт учун хатарли бўлган ўткир тиғли пичоқ ёки бошқа совуқ қуролларни олиб юришига нима сабаб бўляпти?

Асака тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан  ўткир тиғли жисмлардан фойдаланган холда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида “ТИҒ” профилактик тадбирлари ўтказилиб келинмокда. Хусусан, 2020 йилнинг 7 март куни олиб борилган ишлар натижасида Асака туманида яшовчи  вояга етмаган фуқаро О.Ж.нинг мактаб сумкаси текшириб кўрилганда 5 дона кора рангли ўткир тиғли “ЧАЛАБЗАР” номли пичоқлар борлиги аникланган. Ушбу ўткир тиғли жисмлар келгусида текшириб кўришлик учун туман ички ишлар бўлими ихтиёрига олиниб, фуқаро О.Ж. билан тегишли тартибда профилактик ишлар олиб борилмокда.

Ушбу ҳолат бўйича  Асака туманида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда тумандаги барча умумтаълим мактабларининг директорлари қатнашдилар. Тадбирда вилоят  ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник М.Нишонов сўзга чиқиб,  бугунги кунда ёшларнинг ҳаёт учун хатарли бўлган ўткир тиғли пичоқ ёки бошқа совуқ қуролларни олиб юришига нима сабаб бўлаётганлигига алоҳида урғу қаратди. Хусусан, бу ҳолатга психологик томондан қараганда ўқувчида ўзига бўлган ишончсизлик, атроф-муҳитнинг салбий таъсири, ён-атрофидаги дўстларининг носоғлом ёндашуви, шунингдек, оилавий шарт-шароити, болага нисбатан ота-онанинг назоратсизлиги асосий сабаб  эканлиги ҳаётий мисоллар орқали таъкидланди.  

Шунингдек, вояга етмаган ёшлар ўртасида содир этилаётган турли жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар таҳлил қилинганда аксарият ҳолларда жиноятчиликка мойиллик ўқувчининг оилавий муҳитига боғлиқ бўлаётганлиги, бундай муҳитда ўсаётган бола бошқалар билан кўп жанжаллашиши, ўғрилик, безорилик каби жиноятларга қўл уриши кузатилаётганлиги, уларга алоҳида эътибор бериб, ўз ­оиласида кўрмаган меҳр билан тарбиялаш зарурлиги бугунги кунда таълим муассасалари олдида турган энг долзарб вазифалардан бири эканлиги айтиб ўтилди.   

Муҳокамада “Махалла ва оилани куллаб кувватлаш” бўлими бошлиғи М.Курбонова ҳамда 51-умумий урта таълим мактаби директори Р.Йулдашевлар   бугунги кунда   жиноятчиликни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ҳамкорликдаги ишлар юзасидан ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.Тадбир сўнгида ўкувчиларнинг бўш вактларини мазмунли ташкил этиш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, махалла, оила ва мактаб ўртасидаги алокани янада кучайтириш,  ота-оналар билан доимий алоқа ўртатиш каби масалалар бўйича таълим муассасалари раҳбарларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech