14 Феврал 2020 йил 1083

Фахрийлар ҳамиша эътиборда

Фарғона вилояти ИИОлари тизимида ҳам ўтган давр мобайнида ўзига хос бой тажриба, узтоз-шогирд мактаби яратилган. Тизимнинг узоқ ва яқин тарихида фидоий ходимлар халқ осойишталиги ва тинчлиги йўлида туну-кун меҳнат қилишган.

Истеъфодаги майор Хашимова Нистан Абдукадировна ҳам ана шундай инсонлардан бири. У 27 йилдан зиёд вилоят ИИБ ва унинг ҳудудий бўлимларида хизмат қилди. Бой тажрибасини ҳамкасблари, шогирдлари билан баҳам кўрди.

 72 ёшни қаршилаган онахоннинг таваллуд айёми арафасида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Дониёр Бахтиярович  бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа ходимлари Қўқон шаҳридаги Нистан Хашимова хонадонида бўлдилар. Туғилган кун соҳибига  самимий тилаклар битилган табрикнома ҳамда эсталик совғалари топширилди.

Ўзаро суҳбатларда Нистан Хашимова ўтмиш ва бугунги янгиланишлар,  эришилаётган муваффақиятларни таққослаб, ИИОлари ҳодимларга яратиб берилаётган ҳозирги имкониятларга ҳавас кўзи билан қарашини эътироф этди. Фахрийларнинг ҳамиша эътибор ва эътирофда эканлигидан мамнунлигини билдирди.

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech