12 Март 2021 йил 1004

ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув курслари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 20 январдаги кўрсатмасига мувофиқ, Вазирлик Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан институтнинг Андижон филиалида 2021 йил 9 март куни вилоят ички ишлар органлари тизимида хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторлари учун қисқа муддатли ўқув курслари бошланди.

Жорий йилнинг 9 март кунидан 13 март кунига қадар давом этадиган мазкур сайёр ўқув йиғинида машғулотлар тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳамда хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари томонидан олиб борилмоқда.

Ташкил этилган ўқув курслари тасдиқланган кун тартиби ва дарс жадвалига асосан бошланиб, вилоят ички ишлар органларида фаолият юритаётган барча хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторлари ўзларининг билим ва кўникмаларини оширмоқдалар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech