6 Октябр 2020 йил 676

Избоскан тумани ИИБ 3-секторидаги ички кўчалар шағаллаштирилмоқда

Избоскан туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари ташаббуси билан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг муаммолари бориб ўрганилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, Ботиробод МФЙ, Саховат кўчасида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож  фуқаро Юлдашева Зиёдахонга ҳомийлар томонидан 300 минг сўм пул маблағи берилди.

Шунингдек, Боймаҳалла МФЙ, Нафосат кўчасида яшовчи эҳтиёжманд фуқаролар Умаров Орифжон ҳамда Хурбоева Одинахонларга эса ҳомийлар  кўмагида  озиқ-овкат маҳсулотлари етказиб берилди.

Бундан ташқари,Тинчлик МФЙнинг ички кўчаларига 10  та юк автомашинасида шағал тўкилиб, 300 мерт масофадаги йўллари шағаллаштирилди.

Ҳозирда бу каби хайрли ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech