5 Сентябр 2020 йил 616

Избоскан туманида содир этилган оғир тан жороҳати етказиш жинояти кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама этилди

2020 йилнинг 4 сентябрь куни соат 19:30 ларда Избоскан тумани М.Улуғбек МФЙ ҳудудида 2000 йилда туғилган фуқаро Х.И 1995 йилда туғилган фуқаро Т.А билан отасини ҳақорат қилганлиги  сабабидан ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган хўжалик пичоғи билан  унинг чап қовурғасига 1 маротаба урган  ва оғир тан жароҳати етказган.Фуқаро Х.И ушланиб, ашёвий далил сифатида ундан хўжалик пичоғи олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник  А. Имяминов бошчилигида Избоскан туманида карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда муҳокама йиғилиши ўтказилди. Муҳокамада  тумани ИИБ ходимлари,туман бош имоми хатиби, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Сўз олганлар томонидан содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди.Шунингдек, кичик низоларга ва ўзаро тортишувларга гувоҳ бўлаётган пайтда атрофдагиларнинг мажбуриятлари, тинчликни сақлаш олдидаги вазифалари, зудлик билан  ўша худудда хизмат олиб бораётган профилактика инпекторига хабар қилиш ҳамда бошқа бир қанча мавзуларда сўз юритилди.

Бундан ташқари, ҳар бир фуқаро бундай салбий ҳолатларни содир бўлишини томашабин бўлиб кузатиб туриши эмас, балки уни олдини олишга чин дилдан ҳаракат қилиши шартлиги, ўзининг огоҳлиги ва  ҳушёрлиги билан масъул эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Туман Бош имоми хатиби томонидан  муқаддас динимиздаги қўни-қўшничилик муносабатлари, жахл чиққанда ўзини жиловлаш, бошқа бир инсонга қасддан зарар етказишнинг гуноҳи оғир эканлиги,  икки ёки ундан кўпроқ инсонлар орасида низо чиқишини ташқаридан била туриб, бунга бефарқ бўлиш ҳам катта айб саналиши хақида  сўз олиб борилди. Махалла раиси, нуронийлар ва махалла фаоллари ҳам ушбу ҳолат борасида ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдиришиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун бор имкониятлари билан ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтишди.

Муҳокама якунида  мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг салбий оқибатларини бу жойда иштирок этганларнинг барчаси оила аъзолари, қариндош уруғлари ҳамда таниш-билишларига ибрат олиш мақсадида етказишлари кераклиги айтилиб, бу борада тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар юклатилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech