29 Июн 2020 йил 935

Марҳамат тумани ҳокими ва ИИБ бошлиғи томонидан мактабни олтин медалга тамомлаган ёшлар билан учрашув-мулоқот ўтказилди

Жорий йилнинг 24 июнь куни Марҳамат тумани ҳокимлиги биносида шу йилнинг 11-синфини олтин медалга тамомлаган ҳамда олий ўқув юртларига муддатидан олдин ўқишга кирган битирувчи ёшлар билан учрашув-мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Б.Юлдашев, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ж.Қосимов ҳамда тумандаги барча мактаб директорлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.Учрашувда  сўз олганлар 63 нафар 11-синфни олтин медалга тамомлаган катта ҳаёт остонасидаги битирувчи ёшларни табриклашиб, уларга олтин медал ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Шунингдек,тадбир давомида  жами 10 нафар битирувчи ёшлар олий ўқув юртларига муддатидан олдин ўқишга кирганлиги муносабати билан ҳам  қутланиб, уларга эсдалик совғалари тақдим этилди.Албатта бу каби ёшларга кўрсатилаёган эътибор, уларнинг келажакда улкан марралар сари интилишларида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech