12 Март 2021 йил 620

Олтинкўл тумани ИИБ ЖТСБ ва ДХХ туман бўлинмаси ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш тарғибот ишлари натижасида ов қуролининг ихтиёрий равишда топширилишига эришилди  

"Зарбдор ойлиги" доирасида 2021 йил 11 март куни Олтинкўл тумани ИИБ ЖТСБ ва ДХХ туман бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида туманнинг Ижтимоят МФЙда яшовчи фуқаро  Қурчиев Абдужалил Абдуманнопович билан олиб борилган тезкор-профилактик суҳбат натижасида, у томонидан ов қуролининг ихтиёрий равишда топширилишига эришилди.

Ушбу фуқаро марҳум отасидан қолган 1956 йилда  Россия Федерациянинг Ижевск шаҳрида ишлаб чиқарилган, 1 қувурли, ИЖ-17 русумли, 16 калибрли ов милтиғини ўз ихтиёри билан туман ИИБга топширди.

Шу ўринда ов қуроллари сақланиши тартиб-қоидаларини яхши тушунган фуқароларимиз қонунга риоя қилиб, ўз хоҳишлари билан ўқотар қуролларни давлат эгалигига топшираётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишни ўринли деб биламиз. Ҳар бир юртдошимиз ўз уйида ноқонуний тарзда ов қуроли сақланаётган бўлса, уни ички ишлар идорасида рўйхатдан ўтказиши зарурлигини унутмаслиги керак! Зеро, қонунга риоя қилиш, эҳтиёткорлик бир қанча кўнгилсизликларнинг олдини олади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech