29 Июн 2020 йил 668

Пахтаобод тумани ИИБ ходимлари “Ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар ҳаёти биз учун қадрлидир” шиори остида ўтказилган донорлик акциясида иштирок этдилар

Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида қон топшириш - донорлик амалиёти ўтказилди. Амалиёт ҳомиладор аёллар, чақалоқлар ва оғир аҳволдаги болалар соғлигини тиклашда беминнат ёрдам сифатида ташкил этилди.

“Ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар ҳаёти биз учун қадрлидир” шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда туман ИИБда хизмат қилаётган бир гуруҳ кўнгиллилар иштирок этишди.

Ушбу қон топшириш амалиёти ҳомиладор аёллар, чақалоқлар ва оғир аҳволдаги болалар соғлигини тиклашда ва уларни ҳаётга қайтаришга хизмат қилиши билан ахамиятлидир.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech