23 Декабр 2020 йил 584

Шаҳрихон тумани ИИБ ҳамда давлат солиқ инспекцияси ходимлари  ҳамкорлигида пиротехника воситаларининг савдосига чек қўйилди

Шаҳрихон тумани ИИБ ҳамда давлат солиқ инспекцияси ходимлари  ҳамкорлигида пиротехника воситаларининг олди-соттиси билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман марказида тезкор назорат тадбири ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида шу туманда яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро А.Ш хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 14 миллион 390 минг сўмлик 86 минг 340 дона пиротехника воситасини сотаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилиб, пиротехника буюмлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech