20 Ноябр 2020 йил 753

Қўрғонтепа тумани ИИБ биносида “Электрон кутубхона” ташкил этилди

Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Дилмурод Ихволдинов ташаббуси билан туман ИИБ биносида “Электрон кутубхона” жорий этилди.

“Электрон кутубхона” тўғрисида маълумот олиш учун махсус кутубхона баннери тайёрланган бўлиб,   ҳар бир китобсевар фойдаланувчи телефонида кодни сканер қилиб, тақдим этилган ҳавола орқали базадан ўзига керакли адабиётнинг электрон нусхасини бир зумда топиши ва юклаб олиши мумкин бўлади.

Кутубхонада ҳозирда 100 дан ортиқ бадиий, илмий ва бошқа турдаги ўзбек ва рус тилларида ёзилган китоблар мавжуд. Ходимлар ушбу “Электрон кутубхона” орқали ўзларини қизиқтирган  бадиий, илмий, публицистик руҳдаги асарларни қисқа муддатларда электрон шаклда кўчириб олишлари ҳамда фойдаланишлари мумкин.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech