19 Март 2021 йил 508

Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан  жойларда тарғибот ишлари олиб борилди  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 март кунги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туман ҳудудида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирлар юзасидан туман ИИБ биносида эрталабки йўриқнома ўтказилди. Унда, Жалақудуқ тумани ИИБ бошлиғи томонидан тадбир ўтказилиши учун йиғилган туман ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ва корхона ташкилот, туман ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакилларига белгиланган тартибда топшириқ ва вазифалар  белгилаб берилди.    

Дастлаб, Жалақадуқ тумани Бозорбоши маҳалласида жойлашган “Деҳқон бозори” ва “Савдо комплекси”да профилактика инспекторлари, миллий гвардия ва бозор маъмурияти ходимлари билан ҳамкорликда фирибгарларга алданиб қолмаслик ва ўғирлик жиноятларини олдини олиш бўйича тадбиркорларга тушунчалар берилиб, аҳоли ўртасида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди.

Профилактика куни тадбири давомида йўл ҳаракат хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан ўтказилаётган рейд тадбирлари ва ҳайдовчиларга йўл ҳаракат хавфсизлиги қонун-қоидалари бўйича тушунча ва кўрсатмалар берилди. Айрим қоида бузган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шундан сўнг туман ўрамида жойлашган 18-сонли болалар мусиқа мактабида мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркасига туман ИИБ ҲПБ ва Пробация бўлинмасида ҳисобда турган шахсларга бўш иш ўринлари тақдим этилди.

Хусусан, 10 нафар муқаддам судланган шахслар ишга жойлаштирилди.Тадбир давомида, жиноят ишлар бўйича Жалақудуқ туман судининг раиси иштирокида сайёр суд мажлиси ташкил этилди. Суд жараёнида профилактика инспекторлари ва Пробация ходимлари томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар кўриб чиқилди. Суд томонидан 2 нафар шахсларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси, 5 нафар шахсларга нисбатан жарима жазоси, 1 нафар муқаддам судланиб, маъмурий назорат остида турувчиларга нисбатан 6 ой маъмурий назорат ўрнатилди. Бундан ташқари, Пробация ҳисобида турган 2 нафар ёшлар муддатидан аввал жазодан озод этилди.

Шундан сўнг туман ИИБ ҲПБ катта инспектори, ҳудудий профилактика инспектори ҳамда йўл ҳаракат ҳавсизлиги ходимлари билан биргаликда, Жалақудуқ тумани ХТБга қарашли 18-умумтаълим мактабига “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан ўқувчилар ўртасида давомат, тиғ, йўл ҳаракати хавфсизилиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактик ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, туман ўрамида ўтказилаётган “Тозалаш-Антиреррор” ва “Зарбдор” ойлиги муносабати билан Ҳамзаобод МФЙ раиси, тиббиёт ходимлари профилактика инспекторлари билан биргаликда хонадонларга ташриф буюрилиб, жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар олиб борилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech