7 Июн 2020 йил 1386

“Андижонда дахшатли қотиллик директор ўқтувчини пичоқлади” номли сарлавҳа остида тарқалган видеолавҳа бўйича расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда 2020 йил 7 июнь куни “Андижонда дахшатли қотиллик директор ўқтувчини пичоқлади” номли сарлавҳа остида тарқалган видеолавҳа тарқалди. Ушбу видеолавҳада акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ томонидан атрофлича ўрганилди. 

Аниқланишича, 2020 йил 25 май куни соат 09:00 ларда Пахтаобод тумани Чорсу МФЙда яшовчи фуқаро Н.З. ўзи билан бирга ишлаб келаётган Пахтаобод тумани Чорбоғ МФЙ ҳудудида жойлашган 25-сонли мусиқа мактабида директор лавозимида ишловчи Д.И.нинг хизмат хонасига укаси Ж.О. ва М.У.лар билан бирга ойлик маоши ҳақида маълумот олиш мақсадида келиб ўзаро жанжаллашиб кетишади. Шу вақтда Д.И. хонасида бўлган хўжалик пичоғи билан Н.З.нинг юзи ва танасига уриб, унга иш бўйича ўтказилган суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра “чап юзида, кўкрак қафаси чап ёнида ва ўнг қўли кафти ичида кесилган жароҳатлар” каби соғлиқнинг бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида бир дона хўжалик пичоғи далилий ашё тариқасида олинган.Мазкур ҳолат Пахтаобод тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 1-шакл  китобидан 25.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган. Тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлари ҳамда суд тиббий экспертиза хулосасига асосан 04.06.2020 йилда Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Юқорида кўрсатилган ҳолатда гумон қилинувчининг ҳаракатларида қотилликка суикасд қилиш аломатлари бор-йўқлигига тергов ҳаракатлари давомида баҳо берилади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech