18 Январ 2022 йил 257

"Андижонда 2 та қизни 5-6 та қиз калтаклаган видеоси тарқалмоқда” сарлавҳали видеотасвир юзасидан

Жорий йилнинг 18 январь куни ижтимоий тармоқларда “Андижонда 2 та қизни 5-6 та қиз калтаклаган видеоси тарқалмоқда” сарлавҳали видеотасвир тарқалди.

Мазкур видеотасвирдаги ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБнинг масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 11 январь куни соат 12:30 ларда Андижон шаҳар Мустақиллик МФЙда жойлашган “Ролик” ўйингоҳида 3 нафар вояга етмаган қиз болалар томонидан ўзаро келишмовчилик юзага келган.  Улар ўйингоҳнинг ташқи томонига чиқишиб, ўзларига олдиндан нотаниш бўлган бир нафар вояга етмаган қиз билан ўзаро жанжалашишган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ  ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech