26 Феврал 2020 йил 673

Андижонда гиёҳвандлик, психотроп ва бошка турдаги дори воситаларнинг ноқонуний савдосига қарши кураш тадбирлари ўтказилди

Жорий йилнинг 26 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Андижон шаҳрида ноқонуний равишда ташкил этилган «Дори бозор»ларда тезкор тадбирлар ўтказилди. Тадбир давомида 7 нафар аёллардан жами 1937 дона турли психотроп, кучли таъсир этувчи ва бошқа турдаги дори воситалари далилий ашё сифатида олинди.

Жумладан, М.М.дан жами 27 турдаги 765 дона, А.Г.дан жами 7 турдаги 272 дона, О.М.дан жами 6 турдаги 67 дона, Ю.А.дан жами 2 турдаги 48 дона, А.Д.дан жами 16 турдаги 277 дона, Н.Н.дан жами 3 турдаги 23 дона, Ф.Н.дан жами 6 турдаги 90 дона гиёҳвандлик, психотроп ва бошка турдаги дори воситалари олинди. 

Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича худудий ички ишлар бўлимлари томонидан дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech