24 Июн 2021 йил 35

Асака туман ИИБ паспорт бўлимида шароитлар йўқлиги юзасидан қилинган мурожаатга муносабат

 

2021 йил 23 июнь куни ижтимоий тармоққа Асака туман ИИБ паспорт бўлимида умуман  шароит йўқлиги, фуқаролар кутиш залидаги кондиционерларни ишлатиш ҳаёлларига келмаётганлиги ҳамда ИИБ ходимларининг тартиб интизом муомала маданияти йўқлиги тўғрисида мурожаат жойланган.

Мазкур мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганда фуқаролар кутиш залидаги кондиционерлар аслида ишлаётганлиги, ҳавонинг кескин исиб кетиши ва фуқароларнинг кўплиги туфайли шундай бўлиб кўринганлиги аниқланди. Ҳозирда паспорт бўлимига келган фуқароларни тартиб билан қабул қилиш ишлари йўлга қўйилиб, барча шароитлар яратилди. Бундан ташқари, Асака тумани ИИБ ходимлари ўртасида тартиб интизом ва уларнинг фуқаролар билан муомала маданиятини янада мустаҳкамлаш юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, бу борада ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech