15 Март 2021 йил 36

“ICHKI ISHLAR XODIMLARI VA HAYDOVCHILAR O'RTASIDA JANJAL” сарлавҳаси билан тарқалган видеотасвир юзасидан

2021 йил 15 март куни ижтимоий тармоқларда “ICHKI ISHLAR XODIMLARI VA HAYDOVCHILAR O'RTASIDA JANJAL” сарлавҳаси билан видеотасвир тарқалди. Ушбу видеотасвирда акс этган ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, қуйидагилар маълум бўлди.

Аниқланишича, 2021 йил 08 март куни соат 16:40ларда Пахтаобод тумани, Қашқар МФЙда яшовчи фуқаро Ж.А туман марказида таниши О.А.нинг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида у билан бирга яшаш хонадонига кетаётганида, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ундан транспорт воситасига тегишли бўлган ҳужжатлар сўралган. 

Фуқаро О.А.нинг автомашина бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари  йўқлиги сабабли, Ж.А ИИБ ходимларининг хизмат фаолиятига аралашиб, бақир-чақир қилиб, ИИБ ходимларини уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан  қилаётган хатти-ҳаракатларидан ИИБ ходимлари фуқаро О.А.ни тинчлантирмоқчи бўлганларида, уларнинг қонуний талабларини бажармасдан майда безорилик ҳаракатларини содир этган.

Ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2021 йил 09 март куни Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод тумани суди томонидан фуқаро Ж.А. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech