7 Июл 2020 йил 155

“ИИБга тегишли автомобилда қоида бузилди” сарлавҳаси билан жойлаштирилган видеотасвир бўйича расмий муносабат

2020 йил 07 июль куни ижтимоий тармоқларда “ИИБга тегишли автомобилда қоида бузилди” сарлавҳаси билан видеотасвир жойлаштирилди. Ушбу видеотасвирда ИИБга тегишли 730 VSF рақамли автомобил қоида бузганлиги, оддий халққа қонун бор-у, ИИБ ходимларига йўқ эканлиги тўғрисида фикрлар баён этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, "Нексия-3" русумли 60 730 VSF давлат рақам белгили хизмат автомашинасининг ҳайдовчиси  А.А.га нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 12-банди бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1284-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтишига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Барча фуқароларга шуни эслатиб ўтмоқчимизки, қонун барча учун баробар.  Уни бузишга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech