31 Март 2022 йил 542

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Анжанли мошинафуруш фирибгар Хушнуд ҳақида...” сарлавҳали хабар юзасидан расмий маълумот

Жорий йилнинг 31 март куни ижтимоий тармоқларда “Анжанли мошинафуруш фирибгар Хушнуд ҳақида...” сарлавҳали хабар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг август ойида фуқаро M.X. фуқаро К.С билан унга тегишли "Дамас" русумли автомашинасини ҳар ойига 1.500.000 сўмдан ижара беришга келишиб, ушбу транспорт воситасини E.T.ga 4000 АҚШ долларига сотиб юборган. Бундан ташқари, M.X. фуқаро A.A.dan 2021 йилнинг апрель ойида «Нексия-3» русумли автомобилини олиб, уни фуқаро Ю.С.га пуллаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 2 ноябрь куни Андижон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан M.X.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

2021 йилнинг 10 декабрь куни M.X.ga нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а" ва "б” бандлари билан сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган. Ҳозирда қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Жиноят содир этган шахсга нисбатан албатта жазонинг муқаррарлиги таъминланади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech