23 Март 2022 йил 311

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ички ишлардаги "қинғир" ишлар” сарлавҳали хабар юзасидан  

Жорий йилнинг 21 март куни ижтимоий тармоқларда “Ички ишлардаги "қинғир" ишлар” сарлавҳали хабар тарқалди.

Мазкур хабар юзасидан Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлар олиб борилди.

Аниқланишича, фуқаро М.М. ўзига олдиндан таниш бўлган М.Р.га фуқароларни Жанубий Корея давлатига ўқишга ва ишга юбориш билан шуғулланаётганлигини айтиб, уни алдаб, 2021 йил январь ойида 80.000 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, фуқаро М.М. 2021 йил апрель ойида таниши Т.И.га Андижон шаҳарда жойлашган кафени сотиб олганлигини, келгусида ушбу кафени таъмирлаб, турк таомлари пишириб сотишга мўлжалланган ресторан очишлигини айтиб, ундан 25.000 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан юқоридаги модда билан сиртдан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва қидирув эълон қилинган.

Ушбу жиноят иши ва дастлабки тергов ҳаракатлари юзасидан маълумот керак бўлган тақдирда Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech